Aкция ҳақида
Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши билан боғлиқ техноген фалокат кўплаб оилаларга таъсир кўрсатди. Ўн минглаб одамлар уйларидан ва мол-мулкларидан маҳрум бўлдилар ва ҳанузгача кўпчилигининг қайтиб борадиган жойи йўқ. Ушбу оғир кунларда юртдошларимиз сардобаликарга мисли кўрилмаган ёрдам кўрсатиб, фожиа олдида бирдамликнинг ёрқин намунасини кўрсатмоқдалар. Ушбу мудҳиш воқеа кўплаб тадбиркорларни минтақани қайта тиклаш жараёнида иштирок этишга ундади. Хусусан, бир нечта компания ташаббус кўрсатиб, Сирдарё болаларини қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшишга қарор қилди. Маълумки, вилоят инфратузилмаси жиддий зарар кўрди: хусусан, бир нечта болалар боғчаси ва мактабларга катта зарар етган. "СAРДОБA БОЛAЛAРИГA" акцияси доирасида ҳомийлик маблағлари ёрдамида барча зарур ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган кўчма болалар боғчаси қурилади. Ёзнинг ўрталарига келиб, у 100 га яқин болани қабул қилишга тайёр бўлади.

«Бу ҳудудлардаги одамларнинг ҳаётини нафақат олдинги ҳолатига қайтариш, балки уни янада яхшилаш керак. Уларга янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар барпо этиб, янги иш ўринлари яратиб беришимиз шарт, деб ҳисоблайман».

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Видео
Болалар боғчасининг 3D кўриниши