Aкция ҳақида
Ўрта Осиё ММA Конфедерацияси раҳбари Отабек Умаров ташаббуси билан ташкил этилган "БИЗ БИРГAМИЗ" хайрия акцияси карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳаётини енгиллаштиришга қаратилган.
2020 йил 8 май куни 7000 та эҳтиёжманд оила ва ёлғиз кексалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларининг катта партияси Қўқон шаҳрига етказилди.
Тўпламларни Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларига топшириш, фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан уруш фахрийларига Президент совғалари ва юбилей медалларини топшириш билан бир вақтда ўтказилди.

«Яқин кунларда барчамиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойи кириб келади. Бу ойда эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарздир. Шунинг учун ушбу муқаддас ойда ҳар бир тадбиркор ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, аввало маҳалладошлари, қўни-қўшниларини фаол қўллаб-қувватлаши мақсадга мувофиқ».

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Aкция ташкилотчиси
Видео
Фотогалерея